Хитойлик аёл йигитидан ёшини яшириш мақсадида қалбаки паспорт сотиб олди.
Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар берди.
Қайд этилишича, 41 ёшли аёл Пекин аэропортида қўлга олинган.
Иммиграция хизмати ходими унинг паспорт маълумотларининг ҳақиқийлигини шубҳа остига қўйди; текширгандан сўнг, аёлнинг туғилган санаси турлича бўлган иккита Хитой паспорти борлиги маълум бўлди.
У ҳужжатларни қалбаки қилганини тан олди, чунки агар эркак унинг ҳақиқий ёшини билса, у билан муносабатларни узиб қўйишидан қўрқиб кетди.
Аёл жаримага тортилди.