Айни пайтда вилоятимизда жами 213 киши карантинда сақланмоқда. Уларнинг 25 нафари стационар, 188 нафари уй карантинида. Бу маълумотлар Қашқадарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан айтилди.
«Вилоятимизда коронавирусдан соғайган сўнгги икки собиқ бемор реабилитацияга кузатилгани ҳақида илгари хабар берган эдик. Кеча улар (ота-бола) реабилитация марказидан ўз уйларига – Чироқчига жўнаб кетишган» – дейилади бошқарма ахборот хизмати хабарида.