Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Axios: Трамп Саудияда минтақа давлатлари раҳбарлари билан учрашмоқчи

Axios: Трамп Саудияда минтақа давлатлари раҳбарлари билан учрашмоқчи

АҚШ президенти Доналд Трамп май ойи ўрталарида Саудия Арабистонига сафари чоғида Форс кўрфази давлатлари раҳбарлари билан учрашув ўтказмоқчи. Бу ҳақда Axios портали манбаларга таяниб хабар берди.

Уларнинг маълумотларига кўра, саммитда Трамп "АҚШнинг Яқин Шарқдаги роли бўйича ўз қарашларини тақдим этиш"ни, шунингдек, ўз маъмуриятининг минтақадаги мақсадларини баён этишни режалаштирмоқда. Учрашувда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ва бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг таклифига биноан Саудия Арабистонидан ташқари Баҳрайн, Қатар, Қувайт, БАА ва Уммонни ўз ичига олган Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар раҳбарлари иштирок этиши мумкин.

Бошқа давлатлар раҳбарларининг иштироки ҳозирча режалаштирилмаган, аммо уни истисно қилиб бўлмайди, дея таъкидлайди портал. Учрашув 14 май куни бўлиб ўтиши тахмин қилинмоқда.

Аввалроқ Оқ уй Трамп 13-16 май кунлари Яқин Шарққа сафар қилиши, сафар давомида Саудия Арабистони, Қатар ва БААга ташриф буюришини маълум қилганди.

Киритилди: 21:35 03.05.2025. Ўқилди: 572 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!