Россия АҚШ президенти Доналд Трамп таклиф қилган энергетик сулҳга ҳозирча розилик бермаган. Бу ҳақда Axios хабар берди.
Таклиф Россия ва Украинанинг нефтни қайта ишлаш заводларига ўзаро ҳужум қилмаслигини, кейинчалик эса электр станциялари ва тармоқларига ҳам зарба бермасликни назарда тутади.
Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан энергетика соҳасида сулҳ тузилганини тасдиқлаган эди.