Аввалроқ Эронда ҳибсга олинган италиялик журналист Чечилия Сала ҳибсдан озод этилганидан кейин Теҳрондан ватанига учиб кетди.
Бу ҳақда 29 ёшли журналистнинг ота-онасига Италия бош вазири Гиорги Мелони матбуот хизмати маълум қилган.
Эронда журналист визаси билан ишлаган Сала 2024 йилнинг 19 декабрида “Ислом республикаси қонунларини бузгани” учун ҳибсга олинган эди. Тафсилотлар келтирилмаган, расмийлар ва қариндошлар ОАВдан иш дипломатик каналлар орқали олиб борилаётганда максимал даражада махфийликни сақлашни сўрашган. Италия ташқи ишлар вазирлиги масалага ойдинлик киритиш учун Эроннинг Римдаги элчисини чақирди.
ОАВнинг таъкидлашича, италиялик аёл Миландаги "Малпенса" аэропортида эронлик муҳандис Муҳаммад Абедини ҳибсга олинганидан бир неча кун ўтиб, АҚШ талабига биноан ҳибсга олинган. Бироқ, Теҳрон, Италия оммавий ахборот воситалари таъкидлаганидек, "шантаж" ва "алмаштиришга уриниш" ҳақида ҳеч қандай ишора йўқлигига ишонтирди.
2025 йил 5 январда Мелони АҚШга қисқа ташриф буюрди ва у ерда Флоридадаги шахсий қароргоҳида сайланган президент Дональд Трамп билан учрашди. Италия ОАВлари учрашув чоғида италиялик журналистнинг тақдирига оид савол кўтарилганини ёзди.