Бугун 21 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Аввал озинг, кейинг спорт билан шуғулланасиз!

Аввал озинг, кейинг спорт билан шуғулланасиз!

Айрим аёллар спорт билан шуғулланишни бошлаганланларидан сўнг қон босими тушганини айтадилар. Бу табиий – юракка янги босим тушиши боисидан артериал босим ўзгаради.

Юрак қон-томир касали мавжуд кишиларга мураккаб спорт турларидан босим тушади. Уларга асосан очиқ ҳавода аста одимлар билан сайр қилиш маслаҳат берилади.

Қон босимингиз ошган вақт спорт билан шуғулланманг. Аввал артериал босимни бошқа йўллар билан тушириб олинг-да, сўнг машқлар бажаришга ўтинг.

Аёллар одатда ортиқча вазндан халос бўлиш мақсадида спорт билан шуғулланадилар. Лекин семизликнинг ўзи юракка кўп босим беради, толиқтириб қўяди. Озишнинг бошқа турдаги чораларини қўлламай, фақат фитнес билан интенсив шуғулланиш юракни зарарлаб қўйиши ҳеч гап эмас.

Ўта тўла аёллар аввал маълум миқдорда вазн ташлаб, сўнг фитнесни бошлаганлари маъқул. Бу учун пархез усулини танлашлари мумкин.

Стрессни бошдан кечираётган аёл тинчлантирувчи машқлардан фойдаланиши мақсадга мувофиқ. Пульси нормаллашгач, интенсив спортга ўтса бўлади.

Киритилди: Бугун 06:20. Ўқилди: 557 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!