АвтоВАЗ Ўзбекистонда Lada Vesta йиғишни йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда компания бош директори Максим Соколов “Иннопром. Маркази Осиё” кўргазмасида айтиб ўтди.
“Ўзбекистонлик ҳамкорларимиз ва мен автомобилларимизни йиғишни қайта тиклаш бўйича режаларни кўриб чиқмоқдамиз. Аҳамиятлиси, бу янги авлод Lada Vesta флагман моделлари бўлади”, дейди у.