Ижтимоий тармоқларда “2025 йилда Ўзбекистонда 1854 киши ЙТҲ қурбони бўлди. ЙТҲ оқибатидаги ўлимлар сони 2024 йилга нисбатан ошган.” деган хабарлар тарқалмоқда. Бироқ ЙҲХХ бу маълумотлар нотўғри эканини билдирди.
Расмий маълумотларга кўра, 2021–2025 йилларда аҳоли сони 35,2 млн нафардан 38,2 млн нафарга, транспорт воситалари эса 3,8 млн тадан 5,5 млн тагача ошган. Шунга қарамасдан, ЙТҲлар ҳар 100 минг аҳолига нисбатан 2022 йилдаги 27,5 тадан 2025 йилда 24,1 тагача камайган.
2025 йилда ЙТҲлар оқибатида 2 188 нафар инсон ҳалок бўлган. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан пасайган бўлиб, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари самара берaётганини кўрсатади.