Ҳукумат қарори (114-сон, 25.03.2026 й.) билан “Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш, бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
🔰 Ушбу Низом автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш, бериш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
▶️ Мазкур Низомнинг амал қилиши миллий ва хорижий ташувчиларга татбиқ этилади.
📝 Низомга кўра, Ўзбекистон рухсатномаларида автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш турлари ва улардан фойдаланиш шартлари кўрсатилади.
📑 Ўзбекистон ва хорижий рухсатномалар қуйидаги асосий турларга бўлинади:
▫️ икки томонлама/транзит юк ташиш учун;
▫️ учинчи давлатга/дан юк ташиш учун;
▫️ универсал (икки томонлама, транзит ва учинчи давлатга/дан юк ташиш);
▫️ икки томонлама юк ташиш учун;
▫️ транзит юк ташиш учун;
▫️ икки томонлама қатновларда йўловчиларни номунтазам ташиш учун;
▫️ транзит қатновларда йўловчиларни номунтазам ташиш учун.
📝 Автомобилда йўловчиларни халқаро мунтазам ташишлар Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатнинг ваколатли органлари ўртасидаги келишув бўйича ташкил этилади.