26-январь куни Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 23-январь куни соат 15.30 да 52 ёшли Бахтиёр Г. автоювиш ишчиларининг дам олиш хонасига кириб, у ердан ишчилардан бири бўлган 20 ёшли Зокир А.га тегишли бўлган 300 АҚШ доллари ва нархи 500 мин сўм бўлган мобиль телефон ҳамда 1.000.000 сўмлик кийим ўғирлаб, жиноят жойидан яширинган. Аммо тез орада ўғирликда гумонланувчи тариқасида Бахтиёр Г. қўлга олинди.
Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Эҳтиёт чораси: тилхат.