Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Автомобиль шинасига яширилган “гашиш” ва “опий” фош этилди

Автомобиль шинасига яширилган  “гашиш” ва “опий” фош этилди

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилишича, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари божхоначилари Давлат хавфсизлик хизмати идоралари вакиллари  билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида  тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган фуқаро Ф.Б. бошқарувидаги “Эпика” русумли автотранспорт воситаси  кўздан кечирилганида унда  1 дона полиэтилен ўрам борлиги, унинг ичидаги модда экспертиза хулосасига кўра,  соф оғирлиги 1 кг. 17 гр.ни ташкил қилувчи “гашиш” гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.
 
Тезкор тадбир давомида фуқаро Б.Б.нинг хонадони ҳам кўздан кечирилганида, ертўладаги автомобил баллони шинаси ичига 3 дона полиэтилен ўрамлар яшириб қўйилганлиги, мазкур ўрамларнинг ичида жами 3 кг. 90 гр. оғирликдаги "опий" ва "гашиш" гиёҳвандлик воситалари яширилганлиги  аниқланди. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:19 15.05.2021. Ўқилди: 2175 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!