Россиянинг Сиднейдаги бош консуллиги дарвозасини машина босиб кетди, бир киши жароҳат олди.
Бу ҳақда полицияга таяниб 9News телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари автомашина ҳайдовчисини қўлга олган, у 39 ёшли эркак бўлган. Ҳибсга олиш вақтида полициячилардан бири қўлидан жароҳат олган.