Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Автомашинани ижарага олиш жиноят иши қўзғатилишига сабаб бўлди

Автомашинани ижарага олиш жиноят иши қўзғатилишига сабаб бўлди

Жорий йилнинг 19 январь куни Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга автомашиналарни ижарага бериш шохобчаси раҳбари мурожаат қилиб, бир кун аввал 20 ёшли Ш.И. «Жентра» русумли автомашинани 19 январь куни соат 22.30 да қайтариш шарти билан ижарага олиб, қайтариб бермаганлигини баён қилган.

Автомашинанинг жойлашуви «GPS» мосламаси орқали аниқланиб, унинг ҳолати кўздан кечирилганда, автомашинадан антирадар, видеорегистратор, барча ғилдираклари ва ўриндиқлари, руль, ёритиш чироқлари ва яна бир қатор эҳтиёт қисмлари ечиб олиб кетилганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Киритилди: 15:20 29.01.2023. Ўқилди: 1860 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!