Бугун 15 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Автомашинага ташланган каркидон видеога олинди (видео)

A A A
Автомашинага ташланган каркидон видеога олинди (видео)

Мексикада каркидон ичида бир неча кишидан иборат оила бўлган автомобилга ҳужум қилди.

Ҳодиса Мексиканинг Пуэбла шаҳрининг сафари паркида содир бўлди. Тегишли видео “Daily Mail”да чоп этилди дея хабар берди “bigmir.net”.

Унга кўра, каркидон машинага ҳеч қандай сабабсиз ҳужум қилиб, шохи билан уришга ҳаракат қилган. Ҳайдовчи кетмоқчи бўлганида эса ҳайвон машинани тўхтатиб қолган. Меҳмонлар ундан қутулдик деб ўйлаганларида эса каркидон машинани таъқиб қила бошлади.

Ҳужум натижасида ҳеч ким зарар кўрмади. Ҳайвон эса паркнинг бошқа ҳудудига ўтказилди.

Киритилди: 17:24 07.08.2018. Ўқилди: 4777 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!