Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Автоҳалокат сабаб пиёда вафот этди

A A A
Автоҳалокат сабаб пиёда вафот этди

Шу йил 31 май куни соат 21:30 ларда, Нанай-Янгиқўрғон йўлининг 15 км.да, Бирлик МФЙ ҳудудида, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро Дамас русумли автомашинани ишонч қоғози орқали бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Янгиқўрғон туманида яшаган, 1972 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Натижада, пиёда тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 09:50 12.06.2021. Ўқилди: 2197 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!