Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундирилди

Автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундирилди

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг 2025 йил 06 февралдаги қарорига асосан қарздордан жабрланувчи фойдасига 22,6 млн. сўм етказилган зарар пулини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Мазкур қарздорлик ихтиёрий равишда тўланмаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздорга тегишли BYD “Chazor” русумли автомашинаси хатланди.

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздордан 22,6 млн. сўм моддий зарар ҳамда 3,3 млн. сўм солиқ қарзлари тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжатлари ижроси тамомланган.

Киритилди: 13:15 10.06.2025. Ўқилди: 623 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!