Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Автобус ва микроавтобус тўқнашуви: 16 киши ўлган, 18 киши жароҳатланган

Автобус ва микроавтобус тўқнашуви: 16 киши ўлган, 18 киши жароҳатланган

Мисрнинг Синай ярим ороли жанубида автобус ва микроавтобус иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда 8 январь, шанба куни Реутерс агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса натижасида 16 киши ҳалок бўлган, 18 киши жароҳатланган.

Ҳодиса жойига 13 та тез ёрдам машинаси етиб келган. Ярадорлар шифохоналарига етказилди.

“Барча ярадорларга тиббий ёрдам кўрсатилган”, — дейилади хабарда.

Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча берилмаган. Вилоят губернатори Холид Фуда маҳаллий полицияга воқеани ҳар томонлама текширишни буюрган.

Киритилди: 14:51 09.01.2022. Ўқилди: 2975 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!