Бугун 13 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Австриядаги кафелардан бирида карта орқали тўлов қилганда 5 фоиз миқдорида чойчақа автоматик қўшилмоқда

Австриядаги кафелардан бирида карта орқали тўлов қилганда 5 фоиз миқдорида чойчақа автоматик қўшилмоқда

Австриянинг Каринтия федерал еридаги кафелардан бири мижозлар банк картаси орқали тўлов қилганда ҳисобга автоматик равишда 5 фоиз чойчақа қўшишни бошлади. Бунда қўшимча тўлов мижозга хизмат кўрсатиш сифати ёққан-ёқмагани ёки у умуман чойчақа қолдиришни хоҳлашига боғлиқ эмас. Бу ҳақда Австриянинг 5 Minuten нашри хабар берди.

Кафе эгасининг тушунтиришича, мазкур қоида фақат стол атрофида ўтириб, официантлар хизматидан фойдаланадиган мижозларга нисбатан қўлланилади. Унинг айтишича, кўпчилик карта орқали тўлов қилганда чойчақа қолдиришни унутиб қўяди. Бундан ташқари, тўлов терминали чойчақа миқдорини мустақил равишда белгилаш имконини бермайди.

Тадбиркор ушбу тартиб орқали ходимларни қўллаб-қувватлашга қарор қилган.

Бироқ кафе эгаси янги қоидани бекор қилиш эҳтимолини ҳам истисно этмаяпти. Унинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда, айниқса, ёш мижозлар карта орқали тўлов қилишда ҳисоб суммасини ўз хоҳишлари билан яхлитлаб тўлашни тобора кўпроқ бошлаган.

Агар бу тенденция давом этса, мажбурий 5 фоизлик чойчақа амалиёти бекор қилиниши мумкин.

Киритилди: Бугун 08:06. Ўқилди: 222 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!