Бугун 8 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Австралиялик олимлар саратон ҳужайраларининг ўсишига тўсқинлик қилувчи бирикмани аниқлашди

A A A
Австралиялик олимлар саратон ҳужайраларининг ўсишига тўсқинлик қилувчи бирикмани аниқлашди

Австралиядаги Болалар тиббий тадқиқот институти жамоаси саратон ҳужайралари тарқалишига қарши курашнинг янги усулини кашф этишди.

Тадқиқот организмдаги соғлом ҳужайраларга минимал таъсир кўрсатадиган янги дорилар синфини ишлаб чиқиш имконини бериши мумкин.

Маълумки, бизнинг ДНКмиз теломерлар – хромосомаларнинг охирги бўлимлари билан ҳимояланган. Ушбу тузилма кўплаб оқсиллар томонидан “қўриқланади”. Уларнинг энг муҳимларидан бири TRF2 оқсилидир. Теломерларнинг ҳимоя тузилмасини бартараф этиш ҳужайранинг шикастланиши ва унинг нобуд бўлишига олиб келади.

Саратон ҳужайраларининг кўпайиши (ўсиши) қобилияти бутунлай теломерларга боғлиқ. Шу боис, олимлар теломерларга қаратилган янги даволаш усулларини ишлаб чиқишмоқда. Бундай усулнинг ножўя таъсири анча кам бўлади, деб қаралади.

Янги тадқиқот муаллифлари TRF2 оқсилининг асосий ҳудуди билан кучли боғланган APOD53 деб номланган бирикмани аниқлашди. Бу саратон ҳужайраларининг кўпайишини олдини олади, соғлом ҳужайраларни сақлайди.

Тадқиқот кимёвий моддалар билан теломернинг бошқа ҳимоя тузилмаларига таъсир кўрсатиш орқали бирикманинг самарадорлигини ошириш мумкинлигини кўрсатди. У ҳужайраларга осонлик билан киради ва шунинг учун келажакда саратонга қарши дори-дармонларни ишлаб чиқишда асқатиши мумкин, деб хабар беради mir24.tv.

Киритилди: 20:33 11.12.2023. Ўқилди: 1582 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!