3 ноябрь куни у нуфузли Melbourne Cup пойгасида саккизинчи ўринни эгаллаган. Орадан 13 кун ўтиб, отда оғир санчиқ (колика) кузатилган. У ветеринария клиникасига олиб борилган, бироқ шошилинч жарроҳлик амалиёти вақтида шифокорлар уни эвтаназия қилишга қарор қилган.
Ҳайвоннинг жасадини чиқинди полигони ходими топган ва бу ҳақдаги видеони Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилган. Кейинчалик ветеринария клиникасининг пудратчи ташкилоти от жасадини утилизация қилиш учун чиқинди контейнерига жойлаштиргани маълум бўлган.
Австралиянинг Racing NSW пойга мусобақаларини назорат қилувчи ташкилоти ҳайвон жасадига бундай муносабатни «мутлақо номақбул» деб баҳолади.
Ветеринария клиникаси юз берган воқеа учун узр сўради ва жасадни утилизация қилишга масъул компания билан ҳамкорликни тўхтатди.