Сиднейдаги Ҳанукка байрамида юз берган отишмадан сўнг, Австралия ҳукумати аҳолидан ўқотар қуролларни ёппасига сотиб олишга киришди, деб хабар берди The New York Times.
Бош вазир Энтони Албанезе баёнот беришича, юз минглаб ўқотар қуролларни муомаладан чиқаришга қаратилган умуммиллий дастур ишга туширилади. Шунингдек, қурол сақлаш қоидалари, жумладан, унинг сони бўйича чекловлар кучайтирилади.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг 14 декабр куни Сиднейнинг машҳур Бонди пляжида яҳудийлар Ҳанукка байрамини нишонлаётган пайтда ота-бола террорчилар содир этган отишма оқибатида 16 киши ҳалок бўлган, 40 га яқин инсон жароҳат олган.