Австралия яқин кунларда Фаластин давлатини тан олишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Sydney Morning Herald газетаси хабардор манбаларга таяниб хабар берди.
Уларга кўра, Австралия бош вазири Энтони Албанезе Австралиянинг Фаластин давлатини тан олиш режаларини эълон қилишга ҳозирлик кўрмоқда.
Маълум қилинишича, мамлакат вазирлар маҳкамаси қарор қабул қилиш учун йиғилишга тайёргарлик кўрмоқда.
Нашр манбаларига кўра, Фаластинни тан олиш қарори бугун ёки яқин кунларда қабул қилиниши мумкин.