Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Австралия ўз аскарларини Германияга жойлаштирди

A A A
Австралия ўз аскарларини Германияга жойлаштирди

Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш доирасида Австралия ҳукумати Германияга бир самолёт ва юзга яқин ҳарбий хизматчи жўнатди. Бу ҳақда Австралия бош вазири Энтони Албанезе Германия канцлери Олаф Шолц билан Берлинда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг айтиб ўтди.

Маълум қилинишича, Австралиянинг E-7A Wedgetail самолёти Германияда жойлаштирилган бўлиб, унинг вазифаси Украинага ҳарбий техника ўтказиш учун мўлжалланган Европадаги логистика марказларини назорат қилишдир.

E-7A Wedgetail'нинг узунлиги деярли 34 метр бўлиб, 7040 километр парвоз масофасига эга. У Boeing 737'нинг кузатув самолётлари учун модификация қилинган моделидир.

Киритилди: 21:15 10.07.2023. Ўқилди: 2227 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!