Австралия Украинага ҳарбий ёрдам тақдим этади. Расмийларга кўра, ушбу ёрдам пакети 250 миллион Австралия доллари (тахминан 170 миллион АҚШ доллари) қийматдаги бир марталик ҳарбий ёрдамдан иборат.
Пакет ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун ракеталар, “ҳаво-ер” таснифидаги қуроллар, танкга қарши тизимлар ва ўқ-дориларни ўз ичига олади.