Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Австралия сайлов натижалари: Меҳнат партиясидан Албанесе ғалаба қозонди, Дуттон мағлубиятни тан олди

Австралия сайлов натижалари: Меҳнат партиясидан Албанесе ғалаба қозонди, Дуттон мағлубиятни тан олди

Меҳнат партияси раҳбари Энтони Албанесе мамлакат федерал сайловларида Австралия бош вазири лавозимига қайта сайланди.

Тарафдорларига ғалаба нутқини сўзлар экан, Албанесе партияси сайловларда кўпчилик овозни қўлга киритганини таъкидлади.

Асосий мухолифатдаги Либерал партия раҳбари Питер Даттон Албанесени табриклади ва ўзининг парламентдаги ўрнини бой берганини тан олди.
Мамлакатдаги турмуш даражаси ва уй-жой инқирози сайлов кампаниясида асосий мавзуга айланди. Шунингдек, АҚШ президенти Доналд Трамп сиёсати туфайли юзага келган сўнгги ноаниқлик ҳам сайловга ўз таъсирини кўрсатди.

Австралияликлар 22 апрелдан овоз беришни бошладилар. 18 миллион сайловчидан 8,5 миллиондан ортиғи муддатидан олдин овоз берди - бу 2022-йилги сайловларга нисбатан сезиларли ўсишдир. Мамлакатда овоз бериш мажбурийдир.

Киритилди: 20:06 03.05.2025. Ўқилди: 464 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!