Бугун 21 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Австралия Россияга қарши янги санкциялар киритди

A A A
Австралия Россияга қарши янги санкциялар киритди

Австралия Россиянинг 35 ташкилоти ва 10 нафар фуқаросига, жумладан, Россия вазирлари ва юқори мартабали амалдорларига қарши янги санкциялар жорий қилди, деб хабар қилди мамлакат ТИВ.

Санкцияларга, хусусан, Россия Бош вазирининг биринчи ўринбосари Андрей Белоусов ва Бош вазир ўринбосари Дмитрий Чернишенко, шунингдек, қуролли кучларга илғор технологиялар, электроника ва жиҳозлар етказиб берувчи, атом энергетикаси ва Арктика ресурсларини қазиб олиш билан шуғулланувчи корхоналардан – компаниялар киритилган.

Бундан ташқари, ҳарбий вертолётлар ишлаб чиқарувчи «Вертолёты России» ва унинг бош директори Николай Колесовга нисбатан санкциялар жорий этилди.

Санкциялар рўйхатида “юқори мартабали Беларус ҳарбий амалдорлари” ҳам бор.

“Бугунги санкциялар Австралиянинг Россия ва уни қўллаб-қувватловчиларга босимни сақлаб қолиш учун ҳамкорлар билан ишлаш мажбуриятини тасдиқлайди”, — деди Австралия ташқи ишлар вазири Пенни Вонг баёнотида.

Киритилди: 13:40 20.07.2023. Ўқилди: 1309 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!