Австралия бош вазири ўринбосари ва мудофаа вазири Ричард Марлз Украина Қуролли Кучлари (УҚК) аскарларини Польша ҳудудида тайёрлаш режалари ҳақида хабар берди.
«Австралия Мудофаа кучлари ҳарбий хизматчилари Австралиянинг Украина мудофаасини қўллаб-қувватлаш бўйича доимий мажбуриятлари доирасида Польшада украиналик аскарларни ўқитади», — дея келтиради унинг сўзларини вазирлик матбуот хизмати.
Марлзнинг таъкидлашича, «Куду» операцияси доирасида австралияликлар 3650 нафардан ортиқ УҚК аскарини базавий пиёда аскарлик кўникмалари, тактика ва қўмондонлик асосларига ўргатган.