Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Австралия 16 ёшгача бўлган ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаган биринчи мамлакат!

Австралия 16 ёшгача бўлган ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаган биринчи мамлакат!

Австралия 16 ёшгача бўлган ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаган биринчи мамлакат бўлди — DW.

Хабар берилишича, тегишли қонун 10 декабр соат 00:00 дан бошлаб кучга кирган.

Австралия бош вазирининг сўзларига, бу болаларга нормал болаликни ҳис қилишни таъминлашга, ота-оналарга хотиржамлик беришга ва бошқа давлатлар учун намуна бўлишга ёрдам беради.

Қайд этилишича, ушбу қонуннинг мақсади, ёшларни интернетдаги тазйиқ, дезинформация ва ноқонуний контентдан ҳимоя қилишдир.

"Тақиқ TikTok, YouTube, Instagram, Snapchat, Facebook, Reddit ва Х каби йирик платформаларнинг аксариятига тааллуқлидир. Бироқ у WhatsApp, электрон почта дастурлари, онлайн ўйинлар ва таълим лойиҳаларига татбиқ этилмайди. Қонун бузилган тақдирда вояга етмаган фойдаланувчиларнинг ўзлари ҳам, уларнинг ота-оналари ҳам жазоланмайди, бироқ ижтимоий тармоқ эгалари бўлган компаниялар 49,5 миллион Австралия долларигача (деярли 30 миллион евро) жаримага тортилиши мумкин", дея ёзмоқда DW.

Ноябр ойида Европа Парламенти ҳам шунга ўхшаш чораларни қўллашга чақирган, депутатлар мажбурий кучга эга бўлмаган тегишли ҳисоботни қўллаб-қувватлашган эди.

Киритилди: 17:53 10.12.2025. Ўқилди: 784 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!