«Ўзгидромет»нинг август ойи учун тақдим этган дастлабки прогнозига кўра, деярли барча вилоятларда ёғингарчилик меъёрдан кўпроқ бўлиши кутилмоқда.
Прогноз харитасига мувофиқ, вилоятлар ҳудудининг асосий қисми яшил ҳудудга киритилган бўлиб, бу ойлик ёғин миқдори иқлимий меъёрдан юқори бўлиши мумкинлигини англатади. Маълумот учун, мазкур прогноз дастлабки баҳолаш бўлиб, ой давомида об-ҳаво шароитига қараб аниқлаштирилиши мумкин.