Бугун 3 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Август ойида нархлар қанчага ўсди?

Август ойида нархлар қанчага ўсди?

2019 йилнинг августида истеъмол бозоридаги ўртача нархлар даражасининг ой давомидаги ўсиш суръати 2,9 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Статистика давлат қўмитаси маълум қилди. Умумий ҳисобда 2019 йилнинг январь-август ойлари давомида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи 8,2 фоизга қимматлашди. 2018 йилнинг август ойига нисбатан республика истеъмол секторидаги ўртача нархлар даражаси 16,5 фоиз ошган.

Таққослаш учун: 2018 йилнинг августида товар ва хизматлар нархлари ой давомида ўртача 0,3 фоиз қимматлашиб, 2017 йилнинг декабрь ойига нисбатан 6,2 фоиз, 2017 йилнинг августига нисбатан эса 15,7 фоиз ошган.

Киритилди: 16:43 05.09.2019. Ўқилди: 3488 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!