Бу тарихдаги иккинчи энг юқори нарх бўлди, деб ёзади Kyodo News.
Сўнгги йилларда пойтахтнинг асосий сайёҳлик масканларидан бирига айланган Тоёсу бозорида аукцион маҳаллий вақт билан соат 05:10 да бошланди. Аомори префектурасидаги Ома қирғоқларидан тутилган 276 килограммли тунецни улгуржи савдо компанияси ва Sushi Ginza Onodera ресторанлар тармоғини бошқарадиган компания биргаликда сотиб олган.
2019 йилда кўк рангли тунец балиғи 333,6 миллион иенага сотилди, бу рекордлар 1999 йилда қайд этила бошланганидан бери рекорд нарх ҳисобланади. Бироқ, COVID-19 пандемияси билан нарх 2021 йилда 20,8 миллион иенагача кескин тушиб кетди. Кейинчалик у 2023 йилда 36 миллион иенага, 2024 йилда 114,2 миллион иенага кўтарилди.
Агентлик маълумотларига кўра, бу савдо Японияда иқтисодий тикланишнинг янада ривожланишига умид уйғотади.