Бугун 12 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Аттестациядан норози ўқитувчилар судда ютқазди

Аттестациядан норози ўқитувчилар судда ютқазди

Тошкентда ўтган судда аттестациядан норози ўқитувчиларнинг вазирликка қарши суд даъвоси кўриб чиқилиб, уларнинг имтиҳонни қайта ўтказиш талаби рад этилди.

8 сентябр куни Тошкентда она тили ва адабиёт фанидан дарс берадиган ўқитувчиларнинг даъвоси бўйича суд иши якунланди. Улар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан аттестация имтиҳонларини қайта ўтказиш ва маънавий зиённи қоплашни талаб қилган эди. Бу ҳақда Xalqtalimiinfo каналининг хабар берди.

Суд тўрт маротаба муҳокама қилинган ишда ўқитувчиларнинг даъвосини асоссиз деб топди ва вазирлик фойдасига қарор чиқарди. Судя Гули Шукурлаева раислигида ўтган мажлисларда даъвогар Абброр Камолов, унинг адвокати, вазирлик вакиллари ҳамда аттестация жараёнларини ташкил этган масъул шахслар иштирок этди.

Ўқитувчиларнинг вакиллари тест саволлари халқаро талабларга мос келмаслигини, улар апробациядан ўтказилмаганини ва натижалар адолатли баҳоланмаганини таъкидлашди. Аммо вазирлик юристлари барча тест материаллари халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилгани ва апробациядан ўтказилганини билдирди. Шунингдек, тизим халқаро ташкилот томонидан аккредитация қилингани эслатиб ўтилди.

Суд даъвогар томонининг янги экспертлар тайинлаш тўғрисидаги илтимосномасини ҳам рад этди. Натижада ўқитувчиларнинг аттестацияни қайта ўтказиш ва маънавий зиённи қоплаш талаби қондирилмади.

Шу билан бирга, суд қароридан норози бўлган педагоглар юқори инстанцияга апелляция бериши мумкинлиги маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда 190 мингга яқин педагог аттестацияда иштирок этган бўлиб, уларнинг қарийб 59 фоизи имтиҳондан ўта олмаган. Бу жараён давомида ижтимоий тармоқларда саволлар сифати ва баҳолаш жараёни ҳақида турли норозиликлар билдирилгандан сўнг бир гуруҳ ўқитувчилар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини судга берган эди.

Киритилди: 13:20 09.09.2025. Ўқилди: 817 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!