Бугун 22 май, 2022 йил, якшанба

O'ZB

Атамбаев: "Қозоғистондаги тартибсизликларга ташқарининг алоқаси йўқ. Бу ичкаридагиларнинг иши"

Атамбаев: "Қозоғистондаги тартибсизликларга ташқарининг алоқаси йўқ. Бу ичкаридагиларнинг иши"

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Қозоғистондаги тартибсизликларга муносабат билдирди.

"Ишончим комилки, Қозоғистондаги тартибсизликларни, кимлардир уни шундай кўрсатишни қанчалик истамасин, ташқаридан кимдир уюштиргани йўқ", деди у.

Унинг сўзларига кўра, ҳар қандай давлатдаги барча инқилоблар ва қўзғолонлар ҳамиша ҳокимиятнинг ўзининг ўртамиёна, халққа қарши ҳаракатлари натижасида юзага келади.

«Қозоғистонда ҳам сабаб мухолифатнинг хориждан келган кўрсатмалари эмас, ҳатто хорижлик террорчилар ҳам эмас. Халқ ғалаёнларининг баъзи сабаблари Қозоғистон Президенти Тоқаев томонидан жуда дипломатик бўлса-да, жуда аниқ эди. Умид қиламанки, у уларни йўқ қилиш учун қатъий қадамлар қўяди. Лекин, менинг фикримча, нафақат иқтисодиётда, балки мамлакатнинг сиёсий тизимида ҳам туб ислоҳотлар зарур, акс ҳолда ҳаммаси анча кенг миқёсда такрорланади», — деди Атамбаев.

Унинг фикрича, халқ тартибсизликлари иштирокчиларини эмас, оддий халқни бунга олиб келганларни жазолаш керак.

Киритилди: 23:26 26.01.2022. Ўқилди: 4693 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!