Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Атамбаев Президент Сооронбай Жээнбековни зудлик билан истеъфога чиқишга чақирди

Атамбаев Президент Сооронбай Жээнбековни зудлик билан истеъфога чиқишга чақирди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев республиканинг амалдаги раҳбари Сооронбай Жээнбековни зудлик билан истеъфога чиқишга чақирди.

"Сооронбай Жээнбеков Садир Жапаровга (бош вазирга - таҳр.) ваъда қилганидек зудлик билан истеъфо бериши керак. Ва барчамиз бунга эришишимиз керак. Акс ҳолда, тез орада кеч бўлади",  - деб ёзган Атамбаев.

Душанба куни адвокатлар собиқ президент баёнотини тарқатишди.

Атамбаевнинг сўзларига кўра, 5 октябрда юз берган тартибсизликлар ортидан "мухолифат лагерида келишмовчилик, етакчилар бир-бири билан жанжал қилганида, улар асосий нарсани қўлдан чиқариб юборишди... - Сооронбай клан ёрдамида ўз позицияларини мустаҳкамлай бошлади".

6 октябрга ўтар кечаси Бишкекдаги воқеалар вақтида Атамбаев ДМХХ СИЗОсидан озод қилинган эди. Атамбаев криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод қилиниши иши бўйича суд қилинган ҳамда Қўй-Тошдаги воқеалар иши фигуранти ҳисобланади.

10 октябрь куни Бишкекда оммавий тартибсизликлар ташкиллаштириш жиноят иши доирасида Алмазбек Атамбаев қўлга олинди.

Киритилди: 18:18 12.10.2020. Ўқилди: 5728 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!