Бугун 28 февраль, 2025 йил, жума

O'ZB

Астронавт Уильямс рекорд ўрнатди

Астронавт Уильямс рекорд ўрнатди

NASA астронавтлари Сунита (Суни) Уильямс ва Бутч Уилмор тахминан олти соат давом этган коинотдаги саёҳатларини якунлашди.

Бу ҳақда NASA матбуот хизмати маълум қилди.

Коинотга чиқиш давомида астронавтлар асосий вазифаларни, жумладан, станция фермасидан антеннани олиб ташлаш ва Destiny лаборатория модули ва Quest ҳаво камерасидан таҳлил қилиш учун сирт намуналарини йиғиш каби вазифаларни бажаришди.

Бу Уильямснинг тўққизинчи, Уилморнинг эса бешинчи фазога чиқиши эди. Умуман олганда, бу Халқаро коинот станцияда (ХКС) йиғиш, хизмат кўрсатиш ва модернизация қилиш бўйича ишлар доирасида фазогирларнинг 274 марта фазога чиқишидир. Уильямс NASAнинг собиқ астронавти Пегги Уитсоннинг очиқ коинотда умумий иш давомийлиги бўйича аёллар орасида рекордни янгилади. Энди унинг ҳисобида 62 соату 6 дақиқа бор ва бу кўрсаткич бўйича бошқарма рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллади, деб хабар беради report.az.

Киритилди: 13:34 31.01.2025. Ўқилди: 794 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!