Бугун 8 август, 2022 йил, душанба

O'ZB

«Asalhoney»нинг қотили уни қандай ўлдирганини гапириб берди

«Asalhoney»нинг қотили уни қандай ўлдирганини гапириб берди

«Asalhoney»нинг қотили уни қандай ўлдирганини гапириб берди.

У Каримберган исмли шахс бўлиб, Хоразм вилояти туғилган. Гумонланувчи ҳодиса қандай юз берганини сўзлаб берди, деб хабар қилмоқда «Bu kun».

Қотил 25 ёшда бўлиб, у 2021 йил ёз ойида Асал Хўжаева билан танишган. Сўнгра у билан учрашиш учун 300 АҚШ долларига келишган. Лекин бу пул унда йўқлиги боис, 2022 йил февралида яна қўнғироқ қилиб, моддий шароитини тушунтиради. Хўжаева эса уни ҳақорат қилган. Каримберган эса Хўжаеванинг яшаш манзилини кузатиб борган.

Сўнг унинг уйига бостириб кириб, пичоқ билан қорин соҳасига зарба берган ва бўғиб ўлдирган. Шунингдек, хонадондаги 31 миллион сўм, Хўжаеванинг банк картасидаги бир миллион сўмдан зиёд пулни қўлга киритган. Бундан ташқари, эрталабгача хонадонда қолиб, бу пулларни онлайн қимор ўйинларига сарфлаган.

Маълумотларга кўра, Асал Хўжаевнинг мурдаси ўлдирилгандан бир кун кўп ва уч кундан кам муддатда аниқлангани айтилган.

Киритилди: 11:26 30.06.2022. Ўқилди: 10708 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!