Бугун 5 ноябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Асакадаги хонадон банкка тўланмаган кредит сабаб муҳрланди

Асакадаги хонадон банкка тўланмаган кредит сабаб муҳрланди

Мажбурий ижро бюроси Асака туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздорлар М.М. ва Д.У.дан солидар тартибда ундирувчи ЧЭКИ “Invest finance bank” АТБ Андижон вилоят филиали фойдасига 396,6 млн. сўм миқдоридаги кредитдан бўлган қарздорликни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Суд ҳужжатига асосан Бюронинг Асака туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунига асосан ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздорлар томонидан ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги сабабли қарздор М.М.га тегишли Асака туманининг Барака маҳалласида жойлашган хонадон рўйхатга олиниб, хатланди ҳамда муҳрлаб қўйилди.

Ҳозирда хонадонни “e-auksion” ягона электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Киритилди: Бугун 16:22. Ўқилди: 450 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!