Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Урушда қатнашиб Путиндан фуқаролик олганлар сони эълон қилинди

Урушда қатнашиб Путиндан фуқаролик олганлар сони эълон қилинди

Украина Ички ишлар вазирлиги 2024 йилда 3344 киши Украинага қарши урушда иштирок этганлиги учун Россия фуқаролигини қўлга киритди.

2022 йил cентябp ойида Путин Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузган ва камида олти ой фронтда хизмат қилганларни Россия фуқаролигига соддалаштирилган тарзда қабул қилиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.

2024 йил январ ойида Россия президенти бевосита уруш пайтида шартнома тузган чет эл фуқароларини Россия фуқаролигига қабул қилишга рухсат берди.

2023 йилнинг ёзидан бошлаб куч тузилмалари Россия фуқаролигини олган, аммо ҳарбий комиссариатда рўйхатдан ўтмаган чет элликларга нисбатан қидирув ўтказмоқда. 2024 йил август ойида Путин бундай шахсларнинг Россия фуқаролигини бекор қилиш имконини берувчи ҳуқуқий меъёрни маъқуллаган эди.

Киритилди: 21:24 04.11.2024. Ўқилди: 2083 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!