Бугун 24 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Польша ташқи ишлар вазири: "Киев ваъдасини бажармади"

Польша ташқи ишлар вазири: "Киев ваъдасини бажармади"

Польша ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Радослав Сикорскийнинг айтишича, Киев расмийлари Волин қирғини қурбонларини қабрдан чиқариш бўйича берган ваъдаларида турмаган. Бу ҳақда Onet хабар бермоқда.

"Украина Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари менга барча азизлар кунида Волин қирғини қурбонларини эксгумация қилиш бўйича олдинга силжиш бўлишини ваъда қилди, аммо ҳеч қандай тараққиёт йўқ", деб шикоят қилди Сикорский TVN24 телеканалига берган интервьюсида.

Польша ТИВ раҳбари, шунингдек, Польша эксгумация ишларини ўз маблағи ҳисобидан амалга оширишини ва унга фақат "2017-йилда тўхтатилган эксгумацияларга қайтишга розилик" зарурлигини таъкидлади.

Радослав Сикорски Украинанинг Волин фожиасига бўлган муносабатидан ҳафсаласи пир бўлганини тан олди.

"Европа маданий кодексининг бир қисми - бу насроний урф-одатларига мувофиқ, ҳатто душманларнинг жасадларини кўмишдир, чунки бу 100 минг христиан аскарини эксгумация қилишга имкон берди" - деди Польша вазири.

2017 йил баҳоридан бери Варшава ва Киев ўртасида Украина миллий хотира институти томонидан жорий этилган Украина ҳудудидаги можароларда ҳалок бўлган польшалик қурбонлар қолдиқларини қидириш ва эксгумация қилишни тақиқлаш бўйича келишмовчилик давом этмоқда.

Польша мудофаа вазири Владислав Косинияк-Камиш, "Волиндаги польшалик қурбонлар хотирасисиз Украина Европа Иттифоқига қўшила олмайди" - деди. Волин қирғини масаласи бир неча бор Польша ва Украина сиёсатчилари ўртасидаги музокаралар мавзусига айланган.

Киритилди: 12:21 05.11.2024. Ўқилди: 2725 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!