Тадбиркорликни ривожлантириш учун олинган кредитлар ўз вақтида тўланмаса қарздорликни қоплаш учун қўйилган гаровдаги мулк қўлдан кетиши мумкин.
Асака туманлараро иқтисодий судининг 25.10.2024 йилдаги ижро ҳужжатида қарздор “AGF Andijon golden fruits” МЧЖ ундирувчи “Ўзмиллийбанк” АЖ фойдасига жами 2,6 млрд. сўм кредит қарзини тўлаши кўрсатилган. Шу билан бирга, ундирувни гаровдаги қўшимча жавобгарга тегишли даволаш бино-иншоотлари ва кредит маблағларига сотиб олинган ускуна ва дастгоҳларга қаратилиши белгиланган.
Бюронинг Асака туман бўлими ходимлари ижро ҳаракатлари олиб бориб, қарздорларга огоҳлантиришлар берган. Шунга қарамай, кредит қарзлари тўланмагач, 16 млрд. 880 млн. сўмлик даволаш бино-иншооти ҳамда ун ишлаб чиқариш дастгоҳлари хатлаб қўйилди.
Ҳозирда хатланган мол-мулкларни электрон онлайн-аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмоқда.