Асака агротехнология техникуми билан Андижон қишлоқ хўжалиги институти ўртасида “2+2” дастури жорий қилиниши белгиланди.
Яъни, техникумда икки йил давомида етарли “кредит” тўплаган ўқувчилар олийгоҳнинг иккинчи ёки учинчи курсида ўқиш имконига эга бўлади. Техникумни тугатиб, икки ёки уч йил ишлаган, тажрибаси бор ўқувчиларга имтиҳон асосида, бакалаврга тенг малака даражаси берилади.
Миллий рейтингда охирги ўринда турган Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтида бошқарув ва ўқитиш методикаларини тўлиқ янгилаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Андижон шаҳар касб-ҳунар мактабида йўлга қўйилган тажрибани бошқа профтаълим муассасаларида ҳам жорий қилиш топширилди.