Бугун 7 январь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Асад режими ағдарилганидан кейин 115 мингдан ортиқ суриялик ўз ватанларига қайтди

Асад режими ағдарилганидан кейин 115 мингдан ортиқ суриялик ўз ватанларига қайтди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги бошқармаси Башар Асад режими ағдарилганидан сўнг қўшни давлатларда бўлган 115 мингдан ортиқ суриялик ўз ватанларига қайтганини маълум қилди.

БМТ Қочқинлар Комиссарлигининг суриялик қочқинларнинг қайтиши ҳақидаги баёнотида, 2024 йил 8 декабрдан буён Туркия, Иордания ва Ливан каби давлатлардан Сурияга 115 мингдан ортиқ одам қайтганлиги қайд этилди.

Қайтган сурияликлар сони мезбон давлатлар томонидан тақдим этилган маълумотлар, Суриядаги миграция идоралари маълумотлари ва БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги ва унинг ҳамкорлари томонидан чегараларда ўтказилган кузатувларга асосланади.

Киритилди: 11:13 03.01.2025. Ўқилди: 960 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!