Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларнинг Сурия етакчиси Башар Асад Москвадами ёки йўқми деган саволига жавоб бермади, деб ёзади РБК.
«Мен бу масалада айтадиган гапим йўқ», деди Кремль вакили.
Президент матбуот котиби Алеппо атрофидаги вазиятни «Сурия суверенитетига ҳужум» деб атади. «Биз Сурия ҳукумати конституциявий тузумни тезда тиклаши тарафдоримиз», - дея хулоса қилди Песков.