Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ас-Сувайдадаги тўқнашувларда ҳалок бўлганлар сони 1000 нафардан ошди

Ас-Сувайдадаги тўқнашувларда ҳалок бўлганлар сони 1000 нафардан ошди

Сурия жанубидаги Ас-Сувайда вилоятида 13 июлдан буён давом этаётган қуролли тўқнашувларда 298 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, жамиятлараро тўқнашувда ҳалок бўлганларнинг умумий сони 1119 нафарга етди.

Бу ҳақда Sky News Arabia тиббий манбаларга таяниб хабар берди. Аввалроқ 940 киши ҳалок бўлганлиги ҳақида маълумот берилган эди.

Телеканал маълумотларига кўра, друзлар ўзини-ўзи мудофаа қилиш бўлинмалари сафида 427 нафар жангчи ҳалок бўлган. Барқарорликни тиклаш учун Дамашқдан жанубий вилоятларга юборилган Ички ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлигининг махсус кучлари 354 нафар ҳарбийни, ҳукуматпараст араб қабила тузилмалари эса 21 нафар милиционерини йўқотди. Исроил ҳаво ҳужумлари натижасида ички хавфсизлик кучларининг яна 19 нафар ходими ҳалок бўлди.

Киритилди: 11:10 21.07.2025. Ўқилди: 675 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!