Бугун 18 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Арзон ижара! Тошкент шаҳар ИИББ "ижарачи” фирибгарлардан огоҳлантирди

Арзон ижара! Тошкент шаҳар ИИББ "ижарачи” фирибгарлардан огоҳлантирди

Тошкент шаҳар ИИББ талабалар ва уларнинг ота-оналарига муҳим огоҳлантирув билан чиқди: бошқарма уларни “ижарачи” фирибгарларга алданиб қолмасликка чақирмоқда.

Маълум қилинишича, ўқув йили бошланиш арафасида республиканинг турли ҳудудларидан Тошкент шаҳрига келаётган талабалар ва уларнинг яқинларини фирибгарлар томонидан алдаш ҳолатлари кўпайган. Ушбу ҳолатлар асосан интернетга жойлаштирилган арзон ижара уйлар эълонлари орқали амалга оширилмоқда.

“Фирибгарлар ўзларига тегишли бўлмаган хонадонларнинг суратларини интернетга жойлаштириб, арзон нархда ижарага бериш таклифини билдиришади. Талабалар ва уларнинг ота-оналари шундай нархларни кўриб, уйни олиш мақсадида алоқага чиқишади. Фирибгарлар эса уйни сақлаб қўйиш ёки 2 ойлик тўлов керак, деб олдиндан пул талаб қилишади. Афсуски, тўлов амалга оширилганидан сўнг улар алоқани узиб, ижтимоий тармоқларда блоклайди. Оқибатда на уй, на пул қолади”, дейилади огоҳлантирувда.

Бошқарма фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун қатор тавсиялар берган. Хусусан, ҳеч қачон уйни кўрмасдан туриб, олдиндан тўловни амалга оширмасликни, ҳар қандай ижара шартномасини уйни кўрган ҳолда эгаси билан шахсан учрашгач тузишни, шахсий маълумотларни ишонч ҳосил қилмагунча бегона шахсларга юбормасликни сўраган.

Киритилди: 20:45 16.08.2025. Ўқилди: 640 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!