Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Artel компанияси эгизбулоқликларга саховат карвонини юборди

Artel компанияси эгизбулоқликларга саховат карвонини юборди

Маълумки, 2022 йил 20 апрель куни кучли ёғингарчилик натижасида Жиззах вилояти, Фориш тумани “Эгизбулоқ” маҳалласида сел кузатилиб, бир қанча хонадонлар жиддий зарар кўрган эди. Бирдамликка ўрганган саховатпеша инсонлар юртимизнинг турли ҳудудларидан ёрдамга ошиқди. Жумладан, бу жараёндан Artel компанияси ҳам четда қолмади.

Artel компанияси эгизбулоқликларга саховат карвонини юборди

Кеча, 12 сентябрь куни “Эгизбулоқ” маҳалласида барпо этилган 28 хонадон эгаларига Artel компаниясининг саховат карвони етиб борди. Ҳар бир хонадон эгасига компаниянинг махсус сертификати, яъни 6 маҳсулотдан иборат маиший техника тўпламлари совға қилинди. Хусусан, тўплам — совиткич, газ плитаси, кир ювиш машинаси, телевизор, чангюткич ва дазмолни ўз ичига олган.

Artel компанияси эгизбулоқликларга саховат карвонини юборди

Тадбирда Фориш туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Aбдуманнон Саидхонов, туман “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши раиси Холмат Маматов ҳамда Artel компанияси раҳбарияти вакиллари ҳам иштирок этди. Жумладан, Artel компаниясининг Ходимлар билан ишлаш бўйича департамент директори Лазизбек Маматов аҳолини шинам ва кўркам, замонавий қурилган уйлар билан қутлаб, уларга компания совғасини топширди.

Artel компанияси эгизбулоқликларга саховат карвонини юборди

“Халқимиз азалдан бирдамлиги, жипслиги билан эътироф этилади. Aйнан бугунги Фориш туманида бунёд этилган уй-жойларнинг мисолида ҳам давлат идоралари, ташкилот ва йирик ишлаб чиқариш корхоналарининг бирдамлиги, ҳомийлиги, аҳолини бевосита қўллаб-қувватлаганини кўриш мумкин. Бу жараён жаҳон тажрибасида корпоратив ижтимоий масъулият – ташкилот ва корхоналарнинг даромад олиши билан бирга, жамият ривожига ўз ҳиссасини қўшиши, дейилади, — дейди HR бўлими раҳбари Лазизбек Маматов. — Компаниямиз хайрия ишлари билан азалдан шуғулланиб келган. Инсон қадрини улуғлаш, аҳоли турмуш тарзининг енгиллашишида кўмак бериш, қолаверса, илм-фан, спорт, китобхонлик ва бир қанча ижтимоий кўмак жараёнларида камарбаста бўлиб туришни ўз олдига мақсад қилган. Бугунги хайрияларимиз ҳам оилаларнинг янги уйларига тўёна бўлади деган умиддамиз”, — дейди у.

Artel компанияси эгизбулоқликларга саховат карвонини юборди

Тадбирда, меҳнат фахрийлари Зулайҳо Пардаева, Сафар Соибовлар сўзга чиқиб, саховат ишларида ўз кўмагини аямаган инсонларга миннатдорлик билдирди. Тадбир сўнггида Aртел компанияси жамоаси аъзолари хонадонма-хонадон кириб, маиший техника воситаларини уй эгаларига топширишди.

Artel компанияси эгизбулоқликларга саховат карвонини юборди
Эслатиб ўтамиз, Artel Марказий Осиёнинг энг йирик маиший техника ва електроника ишлаб чиқарувчи корхонаси ҳисобланади. Компания ўз фаолиятини 2011 йилда газ плиталарини ишлаб чиқаришдан бошлаган. Бугунги кунда Artel компанияси хонадонингиз учун зарур бўлган барча турдаги маиший техникаларни ишлаб чиқаради.

Artel компанияси эгизбулоқликларга саховат карвонини юборди

Киритилди: 22:53 13.09.2022. Ўқилди: 2626 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!