Бугун 29 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

«Арсенал» юлдузи Сака клуб рекордни янгилайдиган шартномага қўл қўяди!

«Арсенал» юлдузи Сака клуб рекордни янгилайдиган шартномага қўл қўяди!

"Арсенал" ҳужумчи Букайо Сака билан шартномани узайтиришга яқин турибди, деб хабар беради Football Insider.

Манбага кўра, янгиланган келишув шартларига кўра, 24 ёшли инглиз "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош олувчи футболчига айланиши мумкин - у ҳафтасига 343 минг евро атрофида маош олади.

Шартнома беш йилга узайтирилади. Музокаралар муваффақиятли давом этмоқда.

Футболчи билан амалдаги келишув 2027 йилнинг 30 июнида якунига етади. 2025/26 йилги мавсумда Сака 10 та ўйинда 3 та гол урди.

Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 140 миллион еврога баҳолаган.

Киритилди: 08:54 28.10.2025. Ўқилди: 395 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!