"Арсенал" Габриэль Жезус жиддий жароҳат олганини тасдиқлади.
Ҳужумчи 12 январь куни Англия кубоги доирасида "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш билан тўқнаш келганидан кейин замбилда олиб кетилган.
"Канонирлар" бугун бразилиялик футболчи чап тиззасидаги шикастланган олдинги хоч боғичини тиклаш учун операция қилинишини эълон қилди.
Аввалроқ "Арсенал" форвард жорий мавсум якунига қадар сафдан чиқишидан қўрқаётгани ҳақида хабар берилганди.