Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Армия “ҚВЗ”чилари Ўзбекистон чемпиони!

Армия “ҚВЗ”чилари Ўзбекистон чемпиони!

Алишер Навоий номидаги кино саройида Олий лига “ҚВЗ” ўйинларининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Финалга уч жамоа етиб борди – Мудофаа вазирлигининг “Йирик калибр” жамоаси, “18+” ва “Beats”.

Дастлабки “Таништирув” шартини “18+” жамоаси бошлаб берди. Ҳаётий ҳазиллар, дўстона юмор финал ўйинларида илк бор иштирок этган жамоанинг ўзига хос ютуғи бўлди. Дангасалиги билан танилган “Beats” жамоаси эса мамлакатда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни кулгили тарзда омма эътиборига ҳавола этди.

“ҚВЗ” тарихида ҳали саҳнага 50 нафар қорбобо чиққан эмас эди. Армия “ҚВЗ” чилари биринчи шартга тантанавор тайёргарлик кўриб, ҳарбий либосни кўйлак ва смокингга алмаштириб чиқди. Бироқ оёқдаги этиклар ўзгаришсиз қолган.

Биринчи шарт бўйича максимал балл “Йирик калибр” жамоасига насиб этган бўлса, “Beats” ва “18+” тегишли равишда кейинги ўринларни эгаллади.

Жамоалар Ўзбекистон “ҚВЗ” чемпиони бўлиш учун “Мусиқий уйга вазифа”, “Сардорлар беллашуви”, “Видеотанлов” шартлари бўйича ўзаро курашди.

Ранг-баранг чиқишлар, ўзига хослик ва енгил ҳазм бўлувчи ҳазиллар билан Мудофаа вазирлигининг “Йирик калибр” жамоаси барчанинг диққат марказида бўлди.

Барча шартлар якунига кўра, армия ҳазилкашлари 19,3 балл билан 2019 йил чемпионига айланди. “Beats” жамоаси 18,7 балл билан иккинчи поғонани эгаллаган бўлса, “18+” жамоаси 15,7 балл билан кучли учликка якун ясади.

 

 

 

 

 

 

Киритилди: 16:01 23.12.2019. Ўқилди: 2957 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!