Бугун 7 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Армия ҳимоясига бекиниб олган қуролли сионист кўчманчилар фаластинликларга ташланди

Армия ҳимоясига бекиниб олган қуролли сионист кўчманчилар фаластинликларга ташланди

Исроил аскарлари фаластинликлар қишлоғига ҳужум қилган кўчманчиларни ҳимоя қилди.

Al-Jazeera: Ўнлаб қуролланган исроиллик кўчманчилар босиб олинган Ғарбий Қирғоқдаги Рамаллоҳ ва Наблус оралиғида жойлашган Дума қишлоғига ҳужум қилди.

Бир неча кишининг жароҳатлангани хабар қилинмоқда. Бундан ташқари, исроиллик кўчманчилар бир қанча уй-жой, мулк ва автомобилларга ўт қўйди.

Исроил босқинчи аскарлари воқеа содир бўлган жойда ҳозир бўлиб, кўчманчиларга ҳамроҳлик қилган ва уларни ҳимоялаган.

Бу ғайриоддий ҳолат эмас. Биз бунга ўхшаш воқеаларни исроиллик кўчманчиларнинг Фаластин шаҳарларига бостириб кириши пайтида кўп бор гувоҳи бўлганмиз. Бундай ҳужумлар босиб олинган Ғарбий Қирғоқда юзлаб марта содир бўлган.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳисоботларига кўра, 2023 йил октябридан 2024 йил октябригача бўлган даврда 20 га яқин фаластинлик жамоа айнан шу кўчманчилар зўравонлиги туфайли кўчишга мажбур бўлган. Бу зўравонликлар жазосиз қолмоқда ва Исроил аскарлари томонидан ҳимояланмоқда.

Бошқа жойда эса, Исроил Мудофаа вазири ва Молия вазири биргаликда босиб олинган Ғарбий Қирғоқда ноқонуний деб атаган фаластинликларнинг қурилишига қарши курашишга ваъда берганини эшитдик. Бу эса Ғарбий Қирғоқ бўйлаб фаластинликларга нисбатан мавжуд бўлган мажбурий кўчириш таҳдидини янада кучайтирди.

Киритилди: 06:46 02.04.2025. Ўқилди: 1199 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!